Она бўлганидан сўнг янада шижоат билан ижод қилишдан чарчамаётган хонанда Зиёда мухлислари учун янгиликлар ҳозирламоқда, деб хабар беради Popcorn.uz.

Ziyoda. Foto: uz-world.ru

Зиёда. Фото: uz-world.ru

Зиёда Қобилова 2014 йил куз ойларида ўзининг навбатдаги яккахон концертини тақдим этади. Концерт «Истиқлол» санъат саройида икки кун — 31 октябрь ҳамда 1 ноябрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Шунингдек, Зиёда ҳозирда янги тарона тайёрлаган бўлиб уни тез кунда премьера қилишни мўлжаллаган. «Паришон» деб номланган янги композициянинг матни ва ғояси Баҳодир Низомовга тегишли. Мусиқа ҳамда аранжировка эса Умид Обидов томонидан яратилган. Popcorn.uz’нинг ёзишича, янги тарона сокин йўналишда эмас, бироқ уни рақсбоп қўшиқ ҳам деб бўлмайди.