29 май куни Тошкентдаги Турин политехника университети ушбу ОТМда ўқишга қизиқиш билдирган абитуриентлар учун очиқ эшиклар кунини ўтказади. Бу ҳақда Gazeta.uz хабар берди.

hlO4B513424132435953_b

Фото: gazeta.uz

Айни пайтда университет 2014/2015 ўқув йили учун ҳужжатлар қабул қилмоқда. Қабул 15 июнга қадар давом этади, ҳужжат топширишдан аввал онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил бакалавриатга 175 киши: «Машинасозлик технологияси» мутахассислиги бўйича 100 киши, «Энергетика», «Саноат-фуқаролик қурилиши ва меъморчилик» ҳамда «Ахборот технологиялари ва саноатда БАТ» йўналишлари бўйича 25 кишидан қабул қилинади.

Маълумот ўрнида: Тошкентдаги Турин политехника университети 2009 йилнинг 27 апрелида Ўзбекистон Президентининг қарори билан ташкил қилинган.