АҚШнинг Аризона штатида уч ёшли бола ўзининг бир ярим яшар укасини тўппончадан отиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

1009820814

Фото: ria.ru

Бахтсиз ҳодиса сешанба куни Пейсон шаҳрида содир бўлди. Болаларни онаси қўшни хонадонга меҳмонга олиб борганида, уйдаги хоналардан бирида улар тўппонча топиб олади. Уч ёшли болакай тўппонча тепкисини тасодифан босиб юборади, натижада ўқ укасининг бошига тегади. Бир ярим ёшли бола зудлик билан касалхонага келтирилади, бироқ кўп ўтмай жон беради.

Маҳаллий полиция шефи Дон Энглер воқеанинг тасодиф эканини билдириб, тергов ишлари бир ҳафталарга чўзилишини айтди. «Биз қўшни уй эгаси қандай қилиб тўппончага эга бўлгани ва у болаларнинг қўлига қандай тушиб қолгани устида изланиш олиб боряпмиз», — деди у.