АҚШ Марказий разведка бошқармаси Facebook ва Twitter’да рўйхатдан ўтди ва ўз саҳифаларида биттадан хабар қолдирди.

Image: Richard Engel interview CIA museum curator Toni Hiley

Фото: nbcnews.com

«Шу ҳафта МРБ Twitter ва Facebook’да расмий аакаунтлар очиб, ижтимоий тармоқлардаги иштирокини кенгайтирди», — дейилади махсус хизмат пресс-релизида.

Twitter’да 6 июнь куни пайдо бўлган илк хабарда «Бу бизнинг биринчи твитимиз эканини на тасдиқлай оламиз, на рад эта оламиз» дейилади («ноқулай» саволларга бериладиган стандарт жавоб шаклига ҳазиломуз ишора).

Ўша куни Facebook’ка жойланган биринчи пост эса 1944 йил 6 июнда Нормандияда аксилгитлерлик коалициясининг ғарбий аъзолари қўшинларини тушириш операциясида иштирок этган америкаликлар хотирасига бағишланди.

Аввалроқ МРБ Флиcкр фотобанки ва YouTube видеохостингида ҳам ўз аккаунтларини ишга туширган эди.