АҚШнинг Алабама штатида яшовчи 22 ёшли Линси Хорн исмли қиз темир йўл устида ухлаб қолди, бироқ устидан поезд ўтиб кетганидан кейин ҳам у тирик қолди. Бу ҳақда UPI хабар берди.

pic_ba00d99a1135aa752030984f28b6f812

Линси Хорн. Фото: UPI

4 июнь куни Хорн темир йўл устида мизғиб олишга қарор қилади. Бироздан сўнг икки вагонли юк поезди унинг устидан ўтиб кетади. Қиз шовқиндан уйғониб кетганми ёки ухлашда давом этганми, номаълум.

Машинист поездни зудлик билан тўхтатади ва Хорн учун тез ёрдам чақиради. Воқеа жойига етиб келган мутахассислар қизнинг танасида ҳеч қандай жароҳат топмайди. Ҳар эҳтимолга қарши шифохонага етказилганидан кейин ҳам қиз соппа-соғ деб тан олинади. Хорннинг темир йўлдаги жойлашуви ва озғин гавдаси уни ўлимдан сақлаб қолганлиги хулоса қилинди.

Маҳаллий полиция қизнинг алкоголь мастлик ҳолатида бўлганини аниқлади. Қизнинг релс устидаги уйқуси товар поезди ҳаракатига халал бергани туфайли, у безориликда айбланди.