Россия президенти Владимир Путин Волгоградга Сталинград номи қайтариб берилиши мумкинлигини истисно қилмади. Россиядаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийларидан бири давлат раҳбарига бундай илтимос билан мурожаат қилди, дея хабар берди «ИТАР-ТАСС».

Putin130912

Фото: itar-tass.com

«Қонунларимизга кўра бу федерация ва мунисипалитет субъектининг ўзига боғлиқ, — деди президент. — Бундай ҳолатда аҳоли референдум ўтказиб, қарор қилиши керак. Аҳоли нима деса, шуни қиламиз».

Путин Сталинград номини у ўзгартирмаганини ҳазилона таъкидлаб, референдум ўтказиш ҳақида ўйлаб кўришларини айтди.