7 июнь куни Киевда Олий Рада махсус мажлисида Украинанинг бешинчи президенти инаугурацияси бўлиб ўтди, дея хабар берди Euronews.

606x340_269858

Фото: Euronews

Унда Пётр Порошенко Украина «аввал ҳам, ҳозир ҳам унитар давлат бўлганини, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолиши»ни таъкидлаб, федерализация масаласи асоссизлигини айтди.

Порошенконинг қўшимча қилишича, ягона давлат тили украин тили бўлиши лозим. «Марказлашмаган ҳукуматга ўтиш бўйича ислоҳотлар эса жорий йилда бошланади», — деди у.

Янги президент Украинада тинчлик ўрнатиб, мамлакат бирдамлигини таъминламоқчи эканини билдирди ва қўлига ноқонуний қурол олганларни уларни тезроқ туширишга чақирди.

У шунингдек, Нормандияда Россия раҳбариятига Қримнинг Украинада қолиши ҳақида қатъий баёнот берганини маълум қилди.

Ўзининг тантанали нутқида Порошенко Украинанинг Евроиттифоқ билан уюшмаси ҳақидаги битимнинг иқтисодий қисмини зудлик билан имзолашга тайёрлигини билдирди.