Вашингтон ҳаво ҳудудига кичик самолёт кириб, авиадиспетчерлар билан боғланмагач, Капитолий, Конгресс кутубхонаси ва Олий суд ходимлари эвакуация қилинди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.

Capitol01a

Фото: actionmatrix.com

Шундан сўнг иккита F-16 реактив қирувчи самолёт номаълум самолётни Шимолий Каролинадаги Маунт-Эйригача таъқиб қилиб борди. Кейинроқ учувчининг ёвуз ниятда бўлмагани хабар қилинди.

Капитолий — Вашингтондаги Капитолий тепалигида жойлашган АҚШ Конгресси қароргоҳи.