Ҳиндистонда муҳандислик коллежининг 24 нафар талабасини Беас дарёсида тўлқин босиб, дарёга оқизиб кетди. Бу ҳақда The Times of India хабар берди.

pic_6953b24d779923867b2efaf5ea744059

Фото: AFP

Талабалар Манали шаҳрига экскурсия уюштириш учун отланган. Йўлда улар қирғоқ бўйида расмга тушмоқчи бўлганларида, бошларига тўлқин ёпирилган.

Тўлқин дамбадан сув чиқарилиши натижасида ҳосил бўлган. Маҳаллий ҳукумат бу ҳақда ҳеч қандай огоҳлантириш бермаган. Қутқарув операциясига рафтерлар, ғаввослар, полиция ва маҳаллий аҳоли ҳам жалб этилди. Полиция фикрича, дарёдаги муздай сувдан бирон ким тирик чиқиши амри маҳол. Бироқ 18 нафар йигит ва олти қизни қидирув ишлари давом этмоқда.