НАТОнинг Афғонистондаги фронт орти базасига номаълум жангарилар ҳужум қилди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.

3755671

Фото: itar-tass.com

Маҳаллий ОАВлар маълум қилишича, террорчилар Нангархар провинцияси маъмурий маркази Жалолободда коалицияга тегишли бир нечта юк машиналарини ёқиб юборишган.

Жабрланганлар ҳақида ҳозирча маълумот берилмаяпти.