Якшанба куни Исроил президенти Шимон Перес ва Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Ватиканга ташриф буюрди. Улар бу ерга Рим папаси Франциск таклифи билан етиб келишди. Фрацсиск аввалроқ Қуддусни зиёрат қилган эди, дея хабар берди Euronews.

606x340_269940

Фото: Euronews

Понтифик учрашувнинг тинч музокаралар орқали «воситачилик учун эмас, биргаликдаги ибодат учун» ўтказилаётганини таъкидлади.

Ибодат Ватикан боғларидаги ялангликда уч тилда ўтказилади. Шундан сўнг понтифик, Шимон Перес ва Маҳмуд Аббос қисқа нутқ сўзлаб зайтун дарахтини экишади.