7 июнь, шанба куни ижтимоий тармоқларда, кейинроқ «Википедия»нинг рус тилидаги версиясида Формула-1 пойгачиси Михаэль Шумахернинг ўлими ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бироқ пойгачи ётган шифохонадагилар бу миш-мишни тезда рад этди.

Top-10-Facts-About-Michael-Schumacher

Фото: top10rate.com

Дастлаб бундай хабар бир нечта янгилик сайтлари орқали эълон қилинди, ижтимоий тармоқлар уни тезда тарқатиб юборди. Спортчининг русча «Википедия»даги саҳифасига ҳам унинг вафот этган жойи ва санаси киритилди.

original_06353efac5c7ea616f791eb40f5df0c7

Греноблдаги шифохона жонлантириш бўлими мудири профессор Жан-Франсуа Пайен Шумахернинг барқарор ҳолатда эканини маълум қилган. Шифокор пойгачи яшаб кетган тақдирда ҳам миясидаги жиддий жароҳат умрининг охиригача қолишини таъкидлаган.

Бундан аввал ҳам Шумахернинг ўлими билан боғлиқ ёлғон хабарлар тарқаган. Уни Gazeta.ru’нинг Twitter’даги норасмий аккаунти гўёки AFP’га таяниб маълум қилган эди.

29 декабрда машҳур автопойгачи Михаэль Шумахер Альп тоғларида чанғи учаётиб, бошидан жароҳат олган ва ҳозиргача касалхонада сунъий кома ҳолатида, жиддий назорат остида сақланмоқда. Кейинги кунларда унинг саломатлиги барқарорлашганлиги айтилмоқда, аммо Шумахер тилдан қолиши ва танасининг ярми ишламай қолиши эҳтимоли мавжудлиги ҳақида ҳам хабар қилинган.