АҚШда кимёгар ва парапсихолог Александр Имич 111 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NBC хабар берди.

Foto: nbcnews.com

Фото: nbcnews.com

2014 йил апрелида Имич Гиннеснинг Рекордлар китобига дунёдаги энг кекса киши сифатида киритилган эди.

Асил шарифи Имих бўлган қария ҳозирги Польша ҳудудида туғилган. Зоологлик бўйича ўқиган, кейин кимё билан шуғулланган. Уруш йилларида Ўзбекистонда яшаб, сўнг Польшага қайтиб борган, 50 йиллар бошида эса АҚШга кўчиб кетган.