Америкалик таниқли поп-қўшиқчи Женнифер Лопес 12 июнь куни Сан-Паулуда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этади. Аргентинанинг Infobae.com сайти унинг тадбирда қатнашишдан бош тортгани ҳақидаги хабарлар «бемаҳал» бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Jennifer-Lopez-11

Фото: people.com

ЖЧ-2014 мадҳияси Америкалик реппер Питбул томонидан Женнифер Лопес ва бразилиялик хонанда Клаудия Лейтте иштирокида куйланган. Қўшиқ We Are One деб номланади. Аввалроқ Лопес продюсерлик билан боғлиқ муаммолар туфайли очилиш маросимига кела олмаслиги хабар қилинган эди.

Нашрнинг қўшиқчи вакиллари сўзларидан иқтибос келтиришича, «Женнифер ўз мухлисларининг ҳам, футбол ишқибозларининг ҳам ҳафсаласини пир қилмоқчи эмас, шунинг учун у очилиш маросимига боради».