Шу кунларда деярли барча радиолар орқали жаранг сочаётган «Акс садо» таронаси ижрочиси хонанда Отабек Муталхўжаев айнан ушбу қўшиғига клип суратга олди. Икки кун давом этган суратга олиш ишларининг биринчи кунида сюжет қисми суратга олинган бўлса, иккинчи кунида трек қисми суратга олинди. Айнан шу куни фавқулодда ҳолат рўй берди. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар қилди.

1402469216_20140607_022115

Фото: popcorn.uz

Шуҳрат Мавлонов суратга олган видеоклипда «Акс садо» жумласи оловли тарзда намоён бўлиши режалаштирилганди. Бунинг учун тахтадан ясалган декорация ҳам тайёрланиб, у эса олов билан қопланиши керак эди. Бироқ шу вақтда олов ёқаётган Отабек Муталхўжаев аланга ичида қолиб кетди.

1402469172_20140607_010032

Фото: popcorn.uz

Суратга олиш ишида қатнашган гуруҳ аъзолари дарҳол хонандани олов ичидан олиб чиқишди. Суратга олиш режасига эса шу тариқа ўзгартириш киритилди. Сабаби ана шу саҳна тасвири олиб ташланди. Клип тез кунларда тайёр бўлади.