Эстрадамизнинг романтик ва камтар вакилларидан бири Шоҳруҳхон ўзининг яна бир таронасига видео суратга туширди. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар қилди.

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Кўплаб мухлисларнинг талабларига сабаб бўлган, қолаверса, романтик руҳда бўлганлиги туфайли, айниқса қалбида муҳаббат туйғуси бўлган ошиқлар учун рамзий қўшиққа айланган «Мен сени севаман» таронаси учун суратга олинган видео клипмейкер Тимур Примқулов томонидан тайёрланмоқда.

Клип бутунлай сюжет йўналишида бўлиб, унда мураккаб саҳналар ҳам бор. Буларнинг барчасини эса Шоҳруҳхоннинг ўзи бажарган.

Клипда компьютер графикасидан фойдаланиш мўлжалланган. Тимур Примқуловнинг айтишича, унинг ғояси оригинал бўлиб, шу вақтгача ўзбек эстрадасида ҳали бундай клип яратилмаган.