Шоҳруҳхоннинг янги ремикс талқиндаги «Менинг қўшиғим» клипи мухлисларга тақдим етилди, деб ёзади Popcorn.uz.

Foto: youtube.com

Фото: youtube.com

Ушбу клип сюжети оилавий мавзуда бўлиб, бош ролларни Шоҳруҳхоннинг ўзи ва Асал Шодиева ижро этган.

Нашрнинг ёзишича, Шоҳруҳхон бежизга оила мавзусини танламаган. Чунки бу йил Шоҳруҳхон бўйдоқлик билан хайрлашишни мақсад қилган. Ҳозирча бу ҳақда аниқ маълумотлар сир сақланмоқда.