Ёдгор Носиров ҳамда Жамшид Хожиниёзов ғояси асосида Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Кабутарлар» таронасига клип суратга олиш жараёнида ижарага олинган қушлар учиб кетган. «Шоу-бизнес»нинг хабар беришича, ҳар бир кабутар нархи бир миллион сўмни ташкил этади.

Ulug‘bek Rahmatullayevning “Kabutarlar” taronasiga klip suratga olish jarayonida. Foto: popcorn.uz

Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Кабутарлар» таронасига клип суратга олиш жараёнида. Фото: popcorn.uz

Хабарда таъкидланишича, клипда 1985—1988 йиллар акс эттирилган бўлиб, тасвирга олиш вақтида кабутарлар қанотларига боғланган иплар ечилган ва қушлар учиб кетган.

Ulug‘bek Rahmatullayevning “Kabutarlar” taronasiga klip suratga olish jarayonida. Foto: popcorn.uz

Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Кабутарлар» таронасига клип суратга олиш жараёнида. Фото: popcorn.uz

Узоқ вақт кабутарларнинг қайтишини пойлаган ижодий гуруҳ ҳафсаласи пир бўлган — қушлар қайтиб келмаган. Клипни суратга олиш ишлари якунланмагани туфайли, учиб кетган кабутарлар ўрнига худди уларга ўхшаш бошқа қушлар топилиб, дублёр сифатида суратга олиш ишлари давом эттирилган.