КХДР вакили Голливуд томонидан суратга олинган The Interview («Интервью») фильмига танқидий мулоҳаза билдирди. Ушбу фильмда КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ўлдирилиши кўрсатилган, дея хабар беради The Telegraph.

The Interview. Foto: play4movie.com

The Interview. Фото: play4movie.com

Маълумотларга кўра, фильм жорий йилнинг октябрь ойида омма эътиборига тақдим этилади. Фильмдаги бош ролларда Жеймс Франко («Ўргимчак одам») ва Сет Роген иштирок этган.

«Хорижий мамлакат етакчисининг вафоти ҳақидаги мазкур фильм АҚШнинг Афғонистон, Ироқ, Сурия ва Украинада қилган қилмишларини акс эттиради. Жон Кеннедини америкаликлар ўлдирганлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак», — дея таъкидлади КХДР етакчиси матбуот котиби Ким Мен Хол ўзининг The Telegraph’га берган интервьюсида.

Фильм сюжетида АҚШ телевидениесида ишлайдиган икки мухбир Ким Чен Индан интервью олиш имконига эга бўлади. Улар Шимолий Кореяга кетиш сафаридан аввал махфий хизмат томонидан КХДР раҳбарини ўлдириш ҳақида буйруқ олади.

Танқидий мулоҳазаларга қарамасдан, Ким Мен Хол Шимолий Кореа етакчиси ушбу фильмни кўриш эҳтимоли борлигини таъкидлади.