Отабек Муталхўжаевнинг мухлислари унинг рақсга тушганини кўрмаган бўлсалар керак. «Акс-садо» клипи орқали қўшиқчининг кутилмаган қирраларини кашф қиласиз, деб ёзади Popcorn.uz.

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Раққослар билан биргаликда улардан қолишмай рақс ижро этиш учун Отабек Муталхўжаев икки ой хореографияга қатнагани маълум бўлди.

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Шунингдек, Отабек Муталхўжаевнинг қиличбозлик спорти билан шуғулланиши кўпчиликка номаълум. Қўшиқчи қиличбозлик маҳоратини ҳам клип орқали намоён этди.

Аввалроқ, Отабек Муталхўжаев ушбу клипни суратга олиш жараёнида ёнғин ичида қолгани ҳақида маълумот берилган эди.

Foto: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Шуҳрат Мавлонов режиссёрлигида тасвирга олинган ушбу видеода кўплаб фильмлар ва клиплар орқали машҳур бўлиб бораётган актриса — Юлдуз Ражабова ҳам иштирок этган.