Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков биринчи марта Иркутскда концерт беради. Бу ҳақда 12news.uz хабар берди.

ef186e9e006707d86583ec8b279-422x262-normal-ftw-360x223

Скриншот: 12news.uz

«Вести-Иркутск» янгиликлар дастурида айтилишича, унинг концертига чипталар аллақачон сотилиб бўлган.

Назарбеков «Иркутск» давлат телерадиоканалига берган интервьюсида унинг концертига турли миллат вакиллари тушаётганидан мамнунлигини билдирди. «Санъат чегара билмайди. Санъат тил ажратмайди. Санъатнинг кучи мана шунда», — деди у.

Қўшиқчининг расмий сайтида келтирилишича, 14 июнь куни Санкт-Петербургда бошланган Россия Федерацияси бўйлаб гастрол сафари 5 июль куни Калининградда тугайди. Иркутскдаги концерт эса 24 июнда бўлиб ўтади.