ЖЧ — 2010’да фаолият олиб борган аргентиналик ҳакам Эктор Балдасси бугунги Аргентина — Швейцария учрашувига аслида Равшан Эрматов тайинлангани ҳақида айтиб ўтди, дея хабар беради Championat.asia.

Ravshan Ermatov. Foto: thetimes.co.uk

Равшан Эрматов. Фото: thetimes.co.uk

Маълум бўлишича, Балдасси айни пайтда Аргентина парламентида ишлаб келмоқда.

«Аргентина — Швейцария ўйинига дастлаб Равшан Эрматов тайинланган эди. Бироқ Аргентина бунга қарши чиқди. ФИФА баҳсга швециялик ҳакамни тайинлади. Жуда ҳам камдан-кам учрайдиган ҳолат. Швециялик ҳакамнинг профессионаллиги ва билимларига шубҳа қилмайман. Лекин Европа жамоаси ўйнаётганида нима учун европалик ҳакамни тайинлашади? Кимнинг ёдида бўлмаса Эрматов 2010 йилда Аргентина — Германия учрашувида ишлаган эди», - деб ёзади Балдасси ўз твиттерида.