General Motors компанияси АҚШда яна катта миқдордаги автомобилларини қайтариб олишини эълон қилди. Бу сафар гап 7,55 миллионта машина ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар берди.

GM-Logo

Фото: androidheadlines.com

Янги кампания 1997—2014 йилларда чиқарилган машиналарга тегишли бўлади.

Корпорациядагилар қайтариб олинадиган машиналардаги камчиликларни тузатишга иккинчи чоракда режалаштирилган 700 миллион доллар ўрнига 1,2 миллиард доллар кетишини тахмин қилмоқда.

Жорий йилда General Motors турли муаммолар туфайли Шимолий Америкада 20 миллиондан ошиқ автомобилини қайтариб олиши мумкин. Бундай катта кўламдаги кампания асосан Chevrolet Cobalt ва Saturn Ions моделларидаги ўт олиш қулфида мавжуд носозликлар 11 йил яшириб келингани билан боғлиқ.