Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху яҳудийлар диний мактабининг уч ўқувчисини ўғирлаш ва ўлдиришда ҲАМАС ҳаракатини айблаб, сешанбага ўтар кечаси анклавдаги ҲАМАС, «Ислом жиҳоди», Фаластинни озод қилиш Халқ Демократик фронти сингари ҳарбий ташкилотлар биноларига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди

G‘azo sektoriga hujum. Foto: “RIA Novosti”

Ғазо секторига ҳужум. Фото: «РИА Новости»

Йўқолган уч бола 12 июндан бери амалга оширилган қидирув ишларидан сўнг ғарбий соҳилда жонсиз ҳолатда топилган.

Бундан аввал душанба куни фаластинликлар 18 та ракета орқали Исроилнинг жанубий ҳудудларига ҳужум қилган эди.

ОАВ бу ҳаракатлар вақтида тўрт киши жароҳатлангани ва бир киши изсиз йўқолгани ҳақида хабар бермоқда. Фаластинликлар эса камида олти киши ҳалок бўлганлигини айтиб ўтди.