Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида теннис бўйича «Катта Дубулға» туркумига кирувчи, йилнинг  тўртта энг йирик мусобақасидан бири — Уимблдон давом этмоқда, деб ёзади «Olamsport».

Denis Istomin. Foto: wordpress.com

Денис Истомин. Фото: wordpress.com

Ушбу турнирнинг учинчи даврасида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин швейцариялик Стен Вавринкага қарши кортга чиқди ва уч сетда 3:6, 3:6, 4:6 ҳисобларида кучли рақибига имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Истомин Уимблдон турнирида дастлаб россиялик Дмитрий Турсуновни, кейин эса германиялик Юлиан Расйтерни мусобақадан чиқариб юборган эди.