Донецклик айирмачилар Украина шарқида қайтадан ўт очиш тўхтатилишини таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.

Demonstranten in Kiew

Фото: Euronews

«Донецк халқ республикаси» бош вазири Бородай кўпчилик талаблардан воз кечиб, Киев билан тўлиқ кўламдаги музокараларга киришишга тайёрлигини билдирди.

Украина Ички ичлар вазири ўринбосари Зорян Шкиряк ҳам ўз Facebook’ида исёнчилар қуролни ташлашга рози бўлганини тасдиқлади. У берган маълумотга кўра, сешанба куни мингга яқин айирмачилар ўлдирилган. Қўзғолончилар эса қурбонлар орасида тинч аҳоли вакиллари бўлганини таъкидлаган.

Украиналик таҳлилчилар россияпараст айирмачиларнинг Киев билан музокаралар ўтказиш нияти жиддий эмаслиги, улар яраш сулҳидан ўз кучларини қайтадан гуруҳлаш учун фойдаланаётганини айтмоқда.