Кения пойтахти Найробида юк самолёти ҳалокатга учраб, аэропорт биноси устига қулади, деб хабар берди Gazeta.ru.

Foto: gazeta.ru

Фото: gazeta.ru

Самолёт Найроби халқаро аэропортидан парвоз қилиши биланоқ ҳалокатга учради. Самолётда бўлган тўрт нафар экипаж аъзосининг барчаси ҳалок бўлди. 

Foto: gazeta.ru

Фото: gazeta.ru

Skyward авиакомпаниясига тегишли мазкур самолёт бортида енгил эйфорияга олиб келувчи кат бутасининг барг ва новдалари сингари стимуляторлар бўлган. Кат ўсимлиги Арабистон яримороли ва Шарқий Африканинг бир қанча давлатлари аҳолиси ўртасида кенг тарқалган, аммо бошқа давлатларда наркотик моддаси сифатида тақиқланган.