КХДР ярим оролнинг шарқий соҳилларидан Япон денгизига қарата иккита ракетани учирди, дея хабар берди «РИА Новости».

1014362167

Фото: Reuters

Ракеталар парвози маҳаллий вақт билан 6:30 ва 8:00 да (Тошкент вақти билан 2:30 ва 4:00) Вонсан шаҳри яқинида амалга оширилган.

Ракеталар тахминан 180 километр масофагача учди. Улар 300 миллиметрлик калибрли, KN-09 реактив тизими орқали учириладиган ракеталар бўлиши мумкин.

Ушбу синов сўнгги бир ҳафта ичида учинчиси бўлди. Якшанба куни Япония мудофаа вазирлиги КХДР шарқий қирғоқларидаги Вонсан шаҳридан кичик радиусли иккита ракета отилганини маълум қилган эди. Унгача Япон денгизига учта ракета учирилган эди.