15 соатлик сўроқдан сўнг Франциянинг собиқ президентига расмий айблов қўйилди. У коррупция ва ўз мансабини суистеъмол қилишда айбланмоқда, деб хабар берди Interfax.

Nikolya Sarkozi. Foto: interfax.ru

Николя Саркози. Фото: interfax.ru

Аввал хабар берганимиздек, собиқ президент сайловолди кампаниясининг ноқонуний ташкил этилгани ошкор бўлмаслиги эвазига шу иш билан шуғулланган судьяга Монакода юқори лавозим таклиф қилган.

Гувоҳлар берган маълумотларга кўра, Саркози ўзининг «Бетанкур иши»да айбдор эканлигини яшириш учун адвокати Тьерри Эрзог ёрдамида фуқаролик ва жиноий ишлар бўйича Кассация судидаги собиқ бош адвокатлар — Жильбер Азибер ва Патрик Сассустга таъсир ўтказишга уринган. Бироқ 2013 йил октябрь ойида Саркозининг айбини исботлаш учун етарли далиллар бўлмагани боис иш ёпилган эди. Бу йил иш қайта қўзғатилгач, Азибер, Сассуст, Эрзог ҳам ҳибсга олинди.

Бундан ташқари, Саркозининг 2007 йилги сайловолди кампаниясини Муаммар Қаддафий молиялаштирилгани борасидаги ишда ҳам собиқ президентнинг айби исботланмаган эди. 2012 йил декабрь ойида Ливанда туғилган франсиялик бизнесмен Зиад Тақийиддин прокуратурага бу ишга доир далилларни етказиб бериши ҳақида хабар берган. Шундан сўнг Mediapart сайтида Ливия томонидан Саркози кампанияси учун 50 миллион евро ажратилганини исботловчи ҳужжатлар келтирилган.

Ҳозирда Саркози ўзининг айбсиз эканлигини таъкидламоқда.