Россиянинг Великий Новгород шаҳрида 92 ёшли аёл келин бўлди. Шаҳар ФHDЁ бўлими бошлиғи Елена Подерскаянинг айтишича, бу шаҳарда рўйхатга олинган рекорд кўрсаткичдир. Бу ҳақда «ITAR-TASS» хабар берди.

3780580

Фото: itar-tass.com

«Бу йил Великий Новгородда келиннинг ёши билан боғлиқ рекордга даъвогарлик қилган иккита тўй ўтказилди. Улардан бирида 90 ёшли, бошқасида 92 ёшли келинлар турмушга чиқди», — деди ФHDЁ бошлиғи.

Унинг айтишича, куёвларнинг ёши ҳам уларники билан деярли тенг бўлган.