Ҳиндистоннинг Ратлам шаҳрида истиқомат қилувчи 85 ёшли аёл уйига бостириб кирган ўғриларга қаршилик кўрсатди. Бу ҳақда Bhaskar нашри хабар берди.

Foto: bhaskar.com

Фото: bhaskar.com

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлар келгунига қадар кекса аёл ўғриларга челак ва таёқ билан зарба берган. Полиция участкасида шахсларни кимлигини аниқлаш жараёнида эса жазо сифатида уларни ўтириб-туришга мажбур қилган.

Foto: bhaskar.com

Фото: bhaskar.com

Аниқланишича, ўғрилар уйга киришга уринаётганда аёлни уйғотиб юборган. Аввалига кампир уларга қарата челак отган. Ўғрилардан бири унинг қўлидан ушлаб қолгач эса, аёл таёқ билан ура бошлаган. Бир неча дақиқада етиб келган полициячилар шовқинни эшитган қўшнилар томонидан чақирилган.

Жабрланувчининг сўзларига кўра, у ёлғиз яшайди. Турмуш ўртоғи вафот этган, тўрт нафар фарзанди эса Мумбайда ишлайди.

Foto: bhaskar.com

Фото: bhaskar.com

Полиция ходимлари аёлнинг довюраклиги учун миннатдорчилик билдириб, унга 5000 рупий (80 доллар атрофида) мукофот берди.