Американинг Иллинойс штати Коллинсвилл шаҳридаги кетчуп идиши кўринишидаги сув минорасининг эгалари уни сотишга қарор қилди. Бу ҳақда The Belleville News-Democrat нашри хабар берди.

Suv minorasi. Foto: bnd.com

Сув минораси. Фото: bnd.com

Соуснинг дунёдаги энг катта идиши ҳисобланадиган мазкур минора ва унинг яқинидаги омборга эгалик қилаётган Bethel-Eckerт компанияси энди бу биноларнинг уларга керак эмаслигини маълум қилди. Икки бино 500 минг долларга сотилмоқда.

Suv minorasi. Foto: bnd.com

Сув минораси. Фото: bnd.com

Кетчуп идиши кўринишидаги сув босимини ҳосил қиладиган минора 1949 йил қурилган бўлиб, баландлиги 170 метрни ташкил этади. У аввалига ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш ҳамда Brooks Catsup Co заводида кетчуп ишлаб чиқариш учун фойдаланилган.

Suv minorasi. Foto: bnd.com

Сув минораси. Фото: bnd.com

1995 йилда амалга оширилган қайта тиклаш ишларига қадар бино хароба ҳолида бўлган. Тиклангач, уни кўриш учун ҳар йили минглаб саёҳатчилар ташриф буюрган. Кейинчалик у тарихий жойлар миллий рўйхатидан ҳам жой олган.