АҚШ армияси 2016 йил сўнгида Афғонистонни тарк этганидан сўнг, мамлакатда жами беш миллиард долларга баҳоланган қуроллар ва ҳарбий техниканинг қолиши кутилмоқда. Бу ҳақда АҚШ армиясини моддий таъминлаш қўмондонлиги раҳбари генерал Деннис Вианинг сўзларига таяниб, Jane’s хабар берди.

Foto: janes.com

Фото: janes.com

Афғонистондаги АҚШ армиясининг ҳарбий техникаси қиймати жами 15 миллиард долларга тенг. Generalнинг айтишича, ҳарбийлар ҳозирда қурол ва техникаларни уч тоифага ажратиш билан банд.

Хусусан, биринчи гуруҳга АҚШга қайтариладиган юқори технологиялар қўлланилган ҳарбий техника киради. Иккинчи турга Афғонистон ҳудудида маълум бир вазифаларни амалга ошириш учунгина қисқа муддат ичида тайёрланган ва ҳозирда йўқ қилиниши зарур бўлган техника киради. Учинчи тоифа техникалари фойдаланилган бўлиб, уларни АҚШга қайтариш ортиқча харажат талаб қилади.

Ҳарбийлар фойдаланилган ортиқча техникани сотишга ҳаракат қилмоқчи, агар бунинг иложиси бўлмаса, улар Афғонистонда қолдирилади.

Ўлимга олиб бориш билан хавф солмайдиган қуроллар қолдирилиши ёки хоҳловчи давлатларга сотилиши мумкин.

Маълумот учун, 2013 йилнинг декабрь ойида АҚШ армияси ҳарбий техникани сотиб юбориши ҳақида хабар тарқалган. Хусусан, аукционга камида 2000 та MRAP туридаги миналардан ҳимояланган бронемашина қўйилиши режалаштирилган. Жорий йилнинг январида америкалик ҳарбийлар 7456 та MRAP туридаги бронемашинани сотмоқчи эканини аниқлаштирди.