Бугун, 24 июль куни Ҳиндистон марказидаги Теленган штатида темирйўл таркиби мактаб автобуси билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Foto: fototelegraf.ru

Фото: fototelegraf.ru

Назорат қилинмайдиган чорраҳада йўловчи поезди автобусга урилиб, уни бир неча юз метр масофага суриб борган. Тахминий маълумотларга кўра, автобусда камида 32 нафар ўқувчи бўлган.

Ҳалокат натижасида автобус ҳайдовчиси билан биргаликда 25 нафар бола ҳалок бўлгани маълум қилинди. Поезд йўловчиларидан ҳеч бирига жароҳат етмаган.