Бугун, 24 июль куни Жазоирнинг Air Algerie авиакомпанияси самолёти Нигер республикасининг пойтахти Ниамей шаҳри яқинига қулади. Бу ҳақда GlobalScanner твиттерига асосланиб, Gazeta.ru хабар берди.

Foto: gazeta.ru

Фото: gazeta.ru

Маълум қилинишича, самолёт бортида 110 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоси бўлган.

Тахминларга кўра, авиаҳалокатга кучли момақалдироқ сабаб бўлган.

Аввал хабар берилганидек, бугун Жазоирнинг Air Algerie авиакомпанияси Буркина-Фасо давлати пойтахти Уагадугудан йўлга чиққан самолёт билан алоқани парвоздан 50 дақиқа ўтиб, йўқотиб қўйган эди.