Хитойнинг Чжецзян провинциясидаги жамоат боғида кўп вазифани бажарувчи ҳожатхона очилди. Синьхуа агентлигининг ахборот беришича, унинг дам олиш жойи бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Foto: ria.ru

Фото: ria.ru

Ханчжоу шаҳридаги мазкур ҳожатхона душ кабиналари, скамейкалар, диван, стол, болалар кровати ва телевизор билан жиҳозланган. Бино гуллар билан безатилган, деворларга суратлар осилган.

Барча қўшимча қулайликлар алоҳида дам олиш зонасида жойлашган.