Samsung компанияси июль ойи бошида янги Galaxy Tab S планшетини тақдим этди ва уни «энг яхши планшет» деб номлади. Phonearena.com сайти эса бу ибора қанчалик тўғри эканлигини текшириш мақсадида ижтимоий сўров ўтказди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Сўров натижаларига кўра, 1306 киши (73,21%) Galaxy Tab S планшетини энг яхши деб билган бўлса, 478 киши (26,79%) эса планшет процессори ёки дизайни сабаб уни энг яхши деб ҳисобламаган.

Эслатиб ўтамиз, Samsung Galaxy Tab S планшетининг икки хил – 10,5 ва 8,4 дюйм дисплейли тури мавжуд. Улар 1600×2560 пикселли дисплей ўрнатилган дунёдаги илк планшет ҳисобланади. Шунингдек, қурилма 8 мегапикселли камера, 3 Гб тезкор хотира, кенгайтириш мумкин бўлган ички хотирага эга. У Android 4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди.