Ford компанияси жорий йилдан бошлаб ходимларининг BlackBerry телефонларини iPhone’га алмаштиришни бошламоқчи. Бу ҳақда TechCrunch маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Foto: TechCrunch

Фото: TechCrunch

2014 йилнинг охиригача 3300 нафар Ford ходимининг BlackBerry телефони iPhone’га алмаштирилиши кутилмоқда. Кейинги икки йилда эса компаниянинг 6000 ходими iPhone смартфонлари билан таъминланиши режалаштирилган.

Компания ходимларининг барчаси iPhone’дан фойдаланишга ўтказилишига Apple компаниясининг IBM билан корпоратив мижозлар учун дастурлар ишлаб чиқариш лойиҳаси сабаб бўлган бўлиши мумкин.