NVIDIA компанияси ўтган ҳафта Shield планшетини тақдим этган эди. 29 июлдан эса АҚШда унинг сотуви бошланди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, Shield компьютер ўйинларини ҳам ўйнаш мумкин бўлган илк планшет ҳисобланади

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Shield планшетида 8 дюйм, 1080×1920 пикселли дисплей, 2,2 ГГерц частотага эга Tegra K1 процессори, Kepler графика процессори, 2 Гб тезкор хотира,  стерео овоз карнайлари, 5 мегапикселли олд ва орқа камералар ўрнатилган. Планшет Android KitKat операцион тизимида ишлайди.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Планшетнинг фақат Wi-Fi'га эга 16 Гб хотиралик тури 299 доллардан сотилмоқда. 32 Гб хотирага ва LTE'га эга турининг нархи эса 399 долларни ташкил этади.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Шунингдек, планшет билан 59,99 долларга Shield симсиз бошқарув пульти ҳамда 39,99 долларга Shield ғилофини сотиб олиш ҳам мумкин. Shield планшетини NVIDIA сайтидан буюртма қилиш имкони мавжуд.