Strategy Analytics тадқиқотчилари 2014 йилнинг иккинчи чораги якунларига кўра бутун дунё бўйлаб сотилган смартфонлар статистикасини эълон қилди. Бу ҳақда TechCrunch маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Статистикага кўра, иккинчи чорак давомида бутун дунё бўйлаб жами 295,2 миллион дона смартфон сотилган ва уларнинг 84,6 фоизи Android операцион тизимида ишлайдиган қурилмалар бўлган.

Foto: TechCrunch

Фото: TechCrunch

Таъкидлаш жоиз, ўтган йилнинг иккинчи чорагида 233 миллион дона смартфон сотилган эди.

Android қурилмаларидан кейинги ўринларни Apple, Microsoft ва BlackBerry смартфонлари эгаллаган. Бутун чорак давомида 249,6 миллион дона Android, 35,2 миллион дона iOS, 8 миллион дона Windows Phone, 1,9 миллион дона BlackBerry ва ярим миллионта бошқа операцион тизимда ишлайдиган смартфонлар сотилган.