Xiaomi компаниясининг оммабоп смартфонларидан бири Redmi Note ўз эгасининг расм ва матнли хабарларини Хитой серверига юбораётган бўлиши мумкин.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Phonearena.com сайтининг маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар беришича, гонгконглик Redmi Note фойдаланувчисининг смартфони Хитой IP-манзили билан боғланаётган экан. Бунинг натижасида эса, унинг смартфонидаги сурат ва матнли хабарлар ўша IP-манзилга узатилмоқда. Бу ҳол смартфон Wi-Fi’га уланган пайтда рўй бермоқда. Бундан қутилиш учун фойдаланувчи смартфонини прошивка ҳам қилиб кўрган, аммо бу фойда бермаган.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Эслатиб ўтамиз, Redmi Note смартфони 5,5 дюйм дисплей, саккиз ядроли MediaTek процессорига эга ва унинг нархи 130 долларни ташкил этади.