iPhone 6 дисплейида сапфир биллури ишлатилиши ва уни пичоқ билан ҳам қириб бўлмаслиги тахмин қилинаётган эди. Бироқ Apple гаджетларида сапфир биллуридан фойдаланган илк компания бўла олмади. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Дисплейида сапфир биллури ишлатилган илк смартфон Kyocera компаниясининг Brigadier смартфони бўлди. Хабарда таъкидланишича, Brigadier АҚШдаги илк сапфир биллури билан ҳимояланган дисплейга эга смартфон бўлган. Аммо дунёдаги илк шундай смартфон ҳақида маълумот келтирилмаган.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Янги смартфон силкиниш, вибрация, босим, қуёш нури таъсири, юқори ёки паст ҳарорат, ёмғир, туз, намлик ва сувга чўкишга чидамлилиги учун IP-68 сертификатига эга.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Brigadier смартфонида 4,5 дюйм, 720×1280 пикселли дисплей, 1,4 ГГц частотага эга тўрт ядроли Snapdragon 400 процессори, 2 Гб тезкор ва 16 Гб ички хотира (+MicroSD), 3100 мА·соат қувватли батарея, Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган.

Қурилманинг нархи 400 доллар деб баҳоланган.