Дунёнинг энг яхши селфи сурат олувчи смартфони, дея таништирилган Sony Xperia C3 аппарати июлда тақдим этилган эди. Sony компанияси Xperia C3 смартфонини ютиб олиш мумкин бўлган танлов ташкил этди. Бу ҳақда Phonearena.com сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.

Foto: Phonearena.com

Фото: Phonearena.com

Танловда қатнашиш учун рўйхатдан ўтишингиз, Instagram’даги аккаунтингизга боғланишингиз, электрон почта манзилингизни  киритишингиз зарур. Шундан сўнг бир ёки бир нечта селфи суратларингизни #PROselfie$/ЭХ$ хештеги билан Instagram’га юклашингиз керак бўлади.

proselfie

Танлов 4 августга қадар давом этади ва унда барча қатнашиши мумкин. Уч нафар ғолиб танланиб, 13 августга қадар эълон қилинади ва уларнинг ҳар бирига Sony Xperia C3 смартфони совға қилинади.

Танловга 18 ёшга тўлганлар ва танлов шартларига рози бўлганлар мазкур саҳифа орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.