Россия бош вазири Дмитрий Медведевнинг Твиттер-аккаунтида номаълум шахслар унинг истеъфога чиқиши ҳақида хабар берди. Кейинроқ бош вазир матбот хизмати унинг аккаунтига ҳужум бўлганини тасдиқлади, деб ёзади TJournal.

Dmitriy Medvedev. Foto: “RIA Novosti”

Дмитрий Медведев. Фото: «РИА Новости»

Биринчи твит Тошкент вақти билан 14 август 11:12 да пайдо бўлди.

medvedev-was-hacked-53ec55a2ae564 medvedev-was-hacked-53ec5770c9beb medvedev-was-hacked-53ec5768a5c15

medvedev-was-hacked-53ec559184733

Твитларнинг бир қисми кейинроқ ўчирилган бўлса-да, аккаунт Твиттернинг мухолифатчи фойдаланувчилари (масалан, Навальний штабининг собиқ бошлиғи Леонид Волков ва журналист Роман Доброхотов)ни ретвит қила бошлади.

Медведевнинг матбуот хизматидагилар хакерлик ҳужуми рўй берганини тасдиқлади. «Микроблогга жойланган сўнгги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди», — дейишди улар.

medvedev-was-hacked-53ec556154a6e medvedev-was-hacked-53ec557c0f665

medvedev-was-hacked-53ec576071205

12:02 да хакерлар Медведев номидан ёзган хабарларнинг барчаси ўчирилди.

Медведевнинг матбуот хизмати узоқ вақт давомида аккаунтга кира олмади. Блоггерлар фикрича, бу Россия ҳукуматини ўзларининг Твиттерга ўхшаш бошқа микроблогини очишга ёки Россияда интернетни янада тартибга солишга ундаши мумкин.