Emirates 24/7 интернет порталининг маълум қилишича, 2014 йил иккинчи чорагида Дубайнинг Palm Jumeirah сунъий оролидаги энг қиммат вилланинг нархи 16 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, Trend.az хабар бермоқда.

Palm Jumeirah oroli. Foto: dizzytour.ru

Palm Jumeirah ороли. Фото: dizzytour.ru

Жорий йилнининг иккинчи кварталида виллаларни харид қилиш бўйича жами 60 миллион долларлик шартнома тузилган.

Кўчмас мулк савдосидаги манбаларга кўра, битимларнинг кўпи Россия, Эрон ва ҳиндистонлик харидорлар билан тузилган. Улар вилла нархини нақд пул билан тўлаган.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йил биринчи чорагида Palm Jumeirah оролидаги энг қиммат вилланинг нархи 12 миллион доллар атрофида бўлган эди.

Консалтинг агентликларининг прогноз қилишича, Дубайда кўчмас мулк нархи жорий йилда 10—15 фоизга кўтарилади.