Исроил ва Ғазо секторида ҳукмронлик қилаётган ҲАМАС ҳаракати яраш сулҳини яна беш кунга чўзиш ҳақида келишиб олди. Бундай қарорга Қоҳирадаги консультациялар чоғида келинди. Асосий муаммоли масалалар бўйича эса жиддий прогрессга эришилганича йўқ, дея хабар берди Euronews.

Foto: i955fm.com

Фото: i955fm.com

Янги яраш сулҳи бузилиш хавфи остида эди. 13 август, чоршанба куни ўша пайтда амалда бўлган келишув муддати тугашига икки соат қолганида Исроил ҳукумати мамлакат жанубига Ғазо сектори томонидан ракета ёғдирилаётганини маълум қилган. Бироқ ҲАМАС бунга алоқадорлигини рад этган.

Мисрлик воситачилар барқарор ярашувга эришиш учун зўр бериб ҳаракат қилмоқда. Фаластин делегациясининг музокаралар чоғида маълум қилишича, ўт очишни тўхтатиш режими консультациялар учун вақтдан ютиш мақсадида узайтирилган.