Грузия собиқ президенти Михаил Саакашвили янги айблов — давлат маблағлари камомади бўйича жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда мамлакат Бош прокуратурасига таяниб, Newsgeorgia.ru хабар берди.

Foto: georgetown.edu

Фото: georgetown.edu

Гап Саакашвили буйруғи билан Грузия давлат махсус қўриқлов хизмати томонидан ноқонуний равишда сарфлаб юборилган 8,8 миллион лари (тахминан 5 миллион доллар) ҳақида бормоқда. Прокуратуранинг таъкидлашича, пуллар ошпаз, массажчи, меҳмонхона хизматлари, Италияда яхта ижараси учун сарфланган.

Айбловлар тасдиқланган ҳолда, Саакашвили 7 йилдан 11 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.