Шу ҳафта бошида Украина жануби-шарқидаги низолар қурбонлари сони 2086 кишига етди, дея хабар берди BBC БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши матбуот хизматига таяниб.

Foto: BBC

Фото: BBC

26 июль куни БМТ ҳисоб-китоби бўйича ушбу кўрсаткич 1129 кишига тенг эди. Кенгаш фикрича, бу низо кучайганидан дарак беради.

Апрель ўртасидан буён Донецк ва Луганск вилоятларида ҳар ойда ўртача 60 киши ҳалок бўлмоқда. Тўрт ой ичида 5 мингдан ортиқ киши яраланган.

Москва 13 август, сешанба куни ўзи «гуманитар ёрдам конвойи» деб атаган жўнатмасини Украинага йўналтирди, бироқ унинг ичида нима борлиги Қизил Хоч жамиятига ҳалигача номаълум.

Аввалроқ Ғарб етакчилари гуманитар ёрдам ниқоби остида Россия Украинага бостириб кириши мумкинлигидан хавфсираган эди. Бироқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бундай баёнотларни «бемаъни» деб атади.