Украина Олий Радаси Россияга қарши 20 дан ортиқ турдаги санкцияларни киритиш имкониятини назарда тутувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Foto: kvedomosti.com

Фото: kvedomosti.com

8 августда Украина ҳукумати «Санкциялар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. 12 август, сешанба куни эса Рада ҳужжатни биринчи ўқишдаёқ қабул қилди.

Ушбу ҳужжатнинг қабул қилиниши махсус иқтисодий ва чеклов чораларининг автоматик равишда киритилишини билдирмайди, бу уларнинг жорий қилиниши учун ҳуқуқни асосни яратади.

Ҳужжат активларни блоклаш, савдо операцияларини чеклаш, шунингдек Украина ҳудуди бўйлаб парвозлар ва ташувларни қисман ёки тўлиқ тўхтатиш имконини беради.

Қонун, шунингдек маълум бир фаолият турини амалга ошириш, хусусан ер ости бойликларидан фойдаланиш учун лицензияларни бекор қилиш ёки тўхтатиб қўйиш учун ҳуқуқий асос яратади.