Тожикистон Республикаси Олий суди сартарош Умед Тешаевни Тергов-қидирув изолятори раҳбарини соч олиш вақтида ўлдиргани учун бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Олий суднинг матбуот хизматига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.

Foto: ehow.com (arxiv)

Фото: ehow.com (архив)

Жорий йилнинг 16 февралида Тешаев Тергов-қидирув изолятори раҳбари полковник Умар Қаюмовни қайчи ёрдамида ўлдирган. Апрель ойида сартарошга мазкур қотиллик бўйича 30 йиллик қамоқ жазоси белгиланди. Бироқ Тожикистоннинг Хатлон вилояти суди жазони «ўта енгил» деб баҳолаб, қайта кўриб чиқди ва Тешаевни бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилди.

Умед Тешаев мазкур қотилликни нима мақсадда амалга оширгани ҳақида маълумот берилмаган.

Бундан аввалроқ, сартарош хизматидан фойдаланишга келган бошқа бир шахснинг сочини олаётганда икки ўртада жанжал келиб чиққан. Сартарош Тешаев томонидан қайчи билан берилган 57 зарба натижасида мижоз ҳалок бўлган. Мазкур қотиллик учун Умед 17 йилга озодликдан маҳрум қилинган.